Каттақўрғонда қийноққа солиб келинган аёл ва унинг 16 ёшли қизи ўз жонига қасд қилди
- 23.09.2021 09:31
- 443
- Жиноят ва жазо
Каттақўрғон туманида кетма-кет қиз фарзанд кўргани сабаб қайнонаси ва эри томонидан таҳқирланиб келган аёл ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда «Севимли» телеканалининг «Замон» информацион дастурида маълум қилинди.
Оиланинг 16 ёшли тўнғич қизи бувиси ва дадаси томонидан онасига мунтазам тазйиқ ўтказилишига чидай олмай, яшаш уйи оғилхонасига арқон билан ўзини осиб қўйган.
Орадан икки соат ўтиб, зўравонликлардан тўйган аёл ҳам қизининг ёнида ўз жонига қасд қилган.
Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон тумани судида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида қайнона ва ўғил айбли, деб топилган. Судланувчи эркак Жиноят кодексининг 103-модда (ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) 2-қисми «а», «б» бандларига кўра 7 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Қайнонага эса 4 йилга озодликдан чеклаш жазоси белгиланди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Исроил ва "Ҳизбуллоҳ" сулҳ битимини имзолади
- 14 дақиқа аввал
- Хориж