3 миллион иш ҳақини бермагани учун маҳалладошининг жонига қасд қилган шахсга суд ҳукми ўқилди

Мазкур икки шахс ўртасидаги низо ўтган йил июль ойида бошланган. Маълум бўлишича, судланувчи С.А. Самарқанд шаҳар Фарҳод қўрғонида яшовчи Ф.Д. дан унинг уйида таъмирлаш ишларини бажаргани учун хизмат ҳақи талаб қилган. Ф.Д. эса унга бошқа пул бермаслигини айтган. Мана шу ҳолат зўаро жанжалга сабаб бўлган. 

Орадан кўп ўтмай С.А. Ф.Д. нинг яшаш уйига келиб, уни уйидан ташқарига чақириб чиққанида навдбатдаги жанжал чиққан. 

С.А. ўзи билан олиб келган ошхона пичоғи билан унинг чап кўкрак соҳаси, чап кўкрак ён орқа соҳаси қисмларига бир неча марта уриб тан жароҳати етказган. Ф.Д. олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди С.А. га 13 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.