30 минг йилга озодликдан маҳрум этилсин!
Энг узоқ муддатли қамоқ жазолари
Озодликдан маҳрум этилишнинг бундай бемаъни муддатлари ҳақида эшитган кишида дарҳол “Нега жиноятчини умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилмасдан, бундай ғалати рақамлар ўйлаб топиш керак бўлди экан”, деган савол туғилади.
Аслида бу суднинг хатоси эмас. Баъзи мамлакатларда, масалан, АҚШ қонунчилиги узоқ қамоқ муддати ва ҳатто бир нечта умрбод қамоқ жазоларига ҳукм этишга рухсат беради. Бу тажриба жиноятчининг ҳеч қандай шароитда озодликка чиқиш имконияти бўлмаслиги учун қўлланилиб келинади.
Ҳар бир ўлдирилган одам учун минг йил
"Гиннеснинг рекордлар китоби"га киритилган муддат 1994 йилда Американинг Оклахома штатида 30 минг йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган америкалик Чарльз Скотт Робинсонга берилган. Даҳшатли жиноятларни содир этган Робинсон бир неча йил давомида ёш болаларни ўғирлаб, зўрлаб келган.
Шунинг учун суддаги ҳакамлар ҳайъати аблаҳга ҳар бир исботланган олтита жинояти учун 5 минг йилдан қамоқ жазоси беришни сўради. Судья баҳслашмади, ҳар бир жазо муддати кетма-кетликда ўташи шартлиги алоҳида таъкидланди ва Робинсон 30 минг йилга "кесилди". Панжара ортидан чиқиш имконияти йўқ бу жиноятчи ҳамон қамоқда.
Ишим қайта кўриб чиқилсин!
Оклахома штатидаги кўп қиррали жиноий иккиликнинг ҳам қамоқдан чиқиши деярли имконсиз. Даррон Андерсон ва Аллан МакЛаурин талон-торож, қотиллик ва зўрлаш каби жиноятларни содир қилиб келган.
1994 йилда суд улар "фаолияти"ни турли хил қамоқ жазолари билан баҳолади. Андерсон 2200 йил, МакЛаурин эса 4275 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Шунда МакЛаурин ғазабланиб, ишини қайта кўриб чиқишни сўраб шикоят ёза бошлади. Натижада, унинг иши жазо муддатининг 21250 йилгача ошишига олиб келди.
Ҳар бир чўктирилган хат учун 9 йил
Гап 384 минг 912 йил қамоқ муддати ҳақида кетяпти. Бу жиноятчи зўрлаш, қотиллик ёки одам ўғирлаш каби жиноятлар қилгани йўқ... У бор-йўғи 42 минг оддий почта конвертлардаги хатларни йўқ қилиб юборган.
Ёш испаниялик Габриель Грандос почтачи вазифасини бажаришга жуда дангасалиқ қилиб, жўнатмаларнинг бир қисмини денгизга улоқтириб юборди. Испанияда қонунлар ўта қаттиқ бўлиб, 1 ҳужжатни қасддан бузганлик учун 9 йил қамоқ жазоси берилиши мумкин.
Шундай қилиб, жиноятчи йўқ қилинган ҳар бир хат учун тўласинча жазо олди. Аниқроғи, бундай муддат прокурор томонидан сўралган. Суд 22 ёшли галварсга раҳм қилиб, уни 14 йилга темир панжара ортига юборди. Шунинг ўзи ҳам кам эмас.