31 май – Халқаро кашандаликка қарши кураш куни
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, бугун дунёда 1,5 миллиарддан зиёд киши сигарет чекади. Бу кўрсаткичнинг йилдан-йилга ўсиб бораётгани жаҳонда ўта хавотирли вазиятни юзага келтирмоқда. Аҳвол шу даражага етдики, бутун инсониятга мазкур иллат келтираётган иқтисодий ҳамда маънавий зарарнинг оқибатлари ва кўламини ҳисоблашнинг имкони йўқ.
Шу боис Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда бошқа кўплаб халқаро ташкилотлар бошчилигида унга қарши кураш олиб борилса-да, кашандаликни батамом бартараф этишнинг имкони бўлмаяпти. 1988 йилдан бошлаб ҳар йили 31 май — Халқаро кашандаликка қарши кураш куни сифатида кенг нишонлаб келинади. Шу куни бутун дунёда чекишнинг салбий оқибатларини кўрсатиш, башариятни бу иллатдан воз кечишга чақириш, кашандалик билан боғлиқ хасталикларни камайтиришга йўналтирилган тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилади.
Сўнгги тахминий ҳисоб-китобларга кўра, Ўзбекистонда 2,8 миллион нафардан ортиқ доимий чекувчилар бўлиб, уларнинг ярмидан кўпининг ҳаёти хавф остида қолмоқда.
Юнус БЎРОНОВ.