32 нафар самарқандликда коронавирус аниқланди
2020 йил 25 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 19 755 (+102) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 48 нафари Тошкент шаҳрида, 32 нафари Самарқанд вилоятида, 17 нафари Наманган вилоятида ҳамда 5 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
❗️Айни пайтда юртимизда 10 472 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (53 фоиз) соғайган.
‼️Ҳозирда мамлакатимизда 9 174 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.