40 соат қор исканжасида
АҚШнинг шарқида Наво-Армандан Нью-Йоркка келаётган йўловчи поезд қор исканжасида қолди.
Янги йил сайёҳатига чиққан йўловчиларнинг байрам кайфияти бузилди. Улар 40 соат қор бўронини «томоша» қилишга мажбур бўлдилар.
***
Татиуровка тақиқланади
Хитой спорт раҳбарлари терма жамоа ўйинчиларида ғашга тегадиган татиуровкаларга қарши кураш бошлади. Талабга бўйсунмаганлар футболдан четлатилади. Энди бундан кейин барча ёш гуруҳларда футболчилар мафкуравий тайёргарликдан ўтишлари лозим. Хитой ўйинчилари спорт формаси кийишда, соч қўйишда бошқа мамлакатлар ўйинчиларига ўрнак бўлиши керак, дейилади талабда. Футбол нафақат спорт беллашуви, у миллионлаб ишқибозларни одоб-ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш воситаси ҳамдир.
***
Россия озиқ-овқат мустақиллигини йўқотмоқда
Россияда қишлоқ хўжалигида етиштирилган маҳсулот тобора кўпроқ хорижлик компанияларга ўтмоқда. Агар улар уруғчилик ва деҳқончилик экинларига санкция оладиган бўлса, мамлакат тўлиқ очарчилик хавфи остида қолиши мумкин.
Т.Шомуродов тайёрлади.