409 та янги машина берилди
Унинг хизмат ҳудудида шу йил бошидан буён бирорта жиноят ва ҳуқуқбузарлик қайд этилмаган.
Жорий йилнинг 23 декабрь куни Самарқанд шаҳрида вилоят ички ишлар бошқармаси ички ишлар органлари таянч пунктлари профилактика инспекторларининг тантанали қасамёд қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Н.Йўлдошев, Ўзбекистон Ички ишлар вазири П.Бобожонов, вилоят ҳокими Т.Жўраев ва бошқалар Президентимизнинг алоҳида эътибори туфайли профилактика инспекторларининг самарали фаолият кўрсатиши учун барча шароитлар яратилиб, давлатимиз томонидан кенг имтиёзлар берилаётганлигини таъкидлаб, профилактика инспекторларини тантанали маросим билан қутладилар.
Маросимда 409 нафар профилактика инспектори тантанали қасамёд қабул қилди. Уларга замонавий хизмат уйлари ва имтиёзли кредит асосида харид қилинган янги автомашиналар калитлари топширилди. Хизмат уйи ва шахсий автомашинага эга бўлган профилактика инспекторлари орасида С.Йўлдошев ҳам бор.
– Бугунги кун бир умр ёдимда қолади, – дейди у. – Тантанали равишда қасамёд қилар эканман, касбимнинг шараф ва масъулиятини яна бир бор ҳис қилдим. Давлатимиз томонидан биз учун катта имкониятлар яратилиб, уй-жой, шахсий автомашина берилди. Бу ишончни оқлаб, туну кун хизмат бурчимизни бажарамиз.
Шунингдек, туманлар ички ишлар бўлимларига 10 та хизмат машинаси берилди.
Fолиб АБДУСАЛОМОВ,
Бахтиёр МУСТАНОВ (фото).