5 000 АҚШ долларига кўршапалак уясини топиб беришини ваъда қилган фирибгар қўлга олинди
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туман ИИБдан тушган ҳужжатларга кўра, шу йил 20 март куни Тошкент шаҳар Чилонзор туманида яшовчи 33 ёшли Д.Н.дан Сарбозор маҳалласида жойлашган “Мингчинор” чойхонасида таниши, Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида яшовчи 38 ёшли А.У. саратон ва бошқа турдаги оғир касалликларга даво бўлувчи кўршапалак уясини топиб беришини ваъда қилиб, алдов йўли билан 5 000 АҚШ доллари олади. Ва шу кунга қадар берган ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборади.
Шундан сўнг жиззахлик фуқаро ички ишлар органига шикоят аризаси билан мурожаат қилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Д.Н. ушланган ва тергов ҳаракатлари бошланган.
Шу ўринда маълумот. “Кўршапалак уяси” – бу ҳам товламачиликнинг бир тури. Чунки биологик жиҳатдан кўршапалаклар ин қура олмайди. Улар пана-пастқам жойлардан, ғорларда осилиб яшашади. Уя ҳақидаги ҳар қандай ахборот ёлғон ва ҳақиқатга мутлақо мос келмайди. Хушёр бўлинг! Фирибгарлар тузоғига илиниб қолманг!