59 ёшдаги аёл опасининг уйини фирибгарлик йўли билан ўзлаштириб олди
- 09.09.2022 16:42
- 276
- Жиноят ва жазо
Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ бошлиғи номига 44 ёшли Р.Д. ариза билан мурожаат қилган.
Аризада маълум қилинишича, аёлнинг онаси бемор экани, холаси, 59 ёшли Б.Л. ўзи табиблик қилиб даволашини айтади. Аммо Б.Л. даволаш учун аёлнинг онаси номида бўлган Самарқанд шаҳар Намуна кўчасидаги қиймати 200.000 АҚШ доллари бўлган уйни ўтказиб беришни айтади. Уйни ўзининг номига нотариал тартибда расмийлаштириб олиб, фирибгарлик йўли билан қўлга киритади.
Мазкур мурожаат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилган.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар беришича (https://tergov.uz/oz/lead/folbin-emas-firibgar), ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Теглар:
фирибгарлик
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа