6 нафар фуқаро ис газидан заҳарланди

24 ноябрь куни Андижон вилояти, Улуғнор тумани ҳамда Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида яшовчи 6 нафар фуқаро (2 нафар эркак, 3 нафари аёл, 1 нафар вояга етмаган қиз) газ ускуналаридан ва иситиш мосламаларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаганликлари оқибатида ис газидан заҳарланган.

Жабрланувчилар ўзларини нохуш ҳис қилиб, шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ушбу холатлар юзасидан прокуратура органлари томонидан терговолди текширув ҳаракатлари олиб борилмокда.

"Ҳурматли фуқаролар! Бундай кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида газ ускуналаридан ва иситиш мосламаларидан фойдаланишда ёнғин ва хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилишингизни сўраймиз", дейилади прокуратура хабарида.