60 миллион сўм грант олган ННТлар орасида таҳририят ҳам бор
Вилоят Матбуот уйида “Турли лойиҳалар асосида ўтказилаётган грант танловларида ННТларни қўллаб-қувватлаш” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Унда сўз олган халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди раҳбари Ф.Тошев грант учун тақдим этилиётган турли лойиҳалар аҳоли айниқса, ёш қатламни маънавий онгини оширишга, камолотини юксалтиришга қаратилаётгани билан аҳамиятли эканлигини таъкидлади.
Кейинги пайтда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтларининг ўрни ва роли, энг муҳими, аҳоли ўртасидаги мавқеи ошиб бораётганининг ўзи юртимизда бу соҳага бўлган қарашларнинг тубдан ўзгариб бораётгани хусусида сўз юртилди. ННТлар томонидан тақдим этилаётган лойиҳалар натижасида бир қанча муаммолар ҳал этилиб, қўшимча иш ўринлари яратилишига эришилаётгани эътироф этилди.
Тадбир давомида жамоат комиссиясининг хулосасига кўра 4 та ННТ ва жамоат ташкилоти “Маҳаллалар ободлигини таъминлаш, жамиятда соғлом турмуш тарзини ва тиббий ҳамда экологик маданиятини юксалтиришда фуқаролик жамияти институтларининг фаоллигини ошириш” номли учинчи танловда ғолиб бўлганлиги айтиб ўтилди.
Хусусан, Жомбой тумани “Жомбой тонги” газетаси “Жомбойни – обод ва мусаффо ҳудудга айлантирамиз” лойиҳаси учун, Самарқанд вилоят “Имкон” фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва инсон тараққиёти маркази Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда “Маҳалла-таълим муассасаси-оила” ресурс марказини ташкил этиш учун, Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди Самарқанд вилоят бўлими “Маҳаллаларда миллий урф-одатлар ва умуминсоний қадирятлар асосида ибратли кишилар номларини абадийлаштириш, хотира кечаларини ташкил этиш ҳамда халқ байрамларини ва бошқа урф одатларини оммалаштириш учун, Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди Оқдарё туман муассасаси “Олтин мерос” ННТ қошида Оқдарё туман ҳокимлиги маданият бўлими билан ҳамкорликда миллий урф-одатларимиз, санъат ва адабиёт ҳамда умуминсоний қадрятлримизни тарғиб этувчи “Миёнкол наволари” номли сайёр драма театр труппаси ва достончилик мактабини ташкил этиш танлов мазмуни асосида ишлаб чиққан лойиҳалари учун 60 миллион сўмдан грант ажратилди ва уларга сертификат топширилди.
Шунингдек, тадбир давомида Президентимизнинг 2023 йил 23 январдаги қарорининг 3-бандига муофиқ 2023 йил 1 февралдан бошлаб Палата ва унинг ҳудудий бўлимларига Кенгаш ҳузиридаги нодавлат ташкилотларини қўллаб қувватлаш жамоат фондалари ҳисобидан давлат субсидиясини ажратиш тизимини жорий этиш белгиланган хисобга олиниб, Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўрнибосари Собир Бобоқулов томонидан соҳага оида 9 ойлик ахбороти эшитилди. Комиссия аъзолари томонидан янги таклифлар билдирилди.
Тадбир якунида “Ёшларни маънавий етук қилиб тарбиялаш ҳамда бандлигини таъминлашда фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш” мавзусида давлат грантини ажратиш учун тўртинчи танлови ҳам эълон қилинди, бу ҳақда кейинроқ маълумот берамиз.
Ҳусан ЭЛТОЕВ.