7 йилда барпо этилган 632 метрлик мўъжиза
Сиз кўриб турган тасвирлардаги иморат Хитойдаги энг баланд бино бўлиб, у Шанхай минораси деб аталади.
Унинг баландлиги рекорд даражадаги 632 метрни ташкил этади.
Бир пайтлар ғарб экспертлари хитойликлар бундай улкан осмонўпар биноларни ҳатто 500 йилда ҳам қура олмайди, дея таъкидлашган экан. Аммо хитой қурувчи-муҳандислари бу даъволарни амалда рад этиб, бинoни "ноль"дан барпо қилиш учун атиги 7 йил сарфлашди.
Бугунги кунда ушбу иншоот спирал шаклида ўралган 127 қаватдан иборат. Бинонинг 118-қаватида дунёдаги энг баланд кузатув майдончаларидан бири жойлашган. У ердан туриб пастга қарасангиз, бу манзара сизда беқиёс таассурот қолдиради. Бироқ баландликдан қўрқувчилар учун бу жой тавсия этилмайди, чунки майдончанинг поли тўлиқ шишадан ишланган.
Шанхай минорасида ўта тезкор лифт ўрнатилган бўлиб, у сизни бор-йўғи 55 сония ичида энг юқори қаватга олиб чиқади. Бинонинг ичи эса ҳақиқий “осмондаги шаҳар”ни эслатади — унда 1000 дан ортиқ турли ҳудудлар мавжуд. Жумладан, бу ерда дунёдаги энг баланд меҳмонхона жойлашган бўлиб, у 83-дан 105-қаватгача бўлган хоналарни эгаллайди.
Ушбу бетакрор лойиҳа Хитой халқи учун мумкин бўлмаган нарсанинг ўзи йўқ эканини яна бир бор яққол исботлайди.
Муниса Шамсиева тайёрлади.