77 кило гиёҳвандлик воситасини картошка кўринишида яширган наркокурьерлар ушланди
- 19.01.2022 12:11
- 181
- Жиноят ва жазо
Давлат хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитаси ходимлари Тошкент вилояти Тошкент туманида ўтказилган тезкор тадбирда ичида бир неча киши бўлган «Дамас» русумли автомашинани кузатган.
Махсус хизматлар машинани Ҳасанбой аҳоли пунктигача кузатиб, «Дамас»га қопда картошка ортаётган пайтда барчани қўлга олишган.
Халталарни очиб, кўздан кечирганда 480 дан ортиқ картошка қиёфасида бўлган ўрамлар топилган. Уларда 77 килограммдан ортиқ опий ва гашиш гиёҳвандлик моддаси бўлган.
Наркокурьерлар орасида хориж фуқароси ҳам бўлган.
Теглар:
Гиёҳвандлик воситалари савдоси
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа