Абраж ал-Байт соат минораси Саудия Арабистонидаги энг баланд бино
Ушбу бино (Abraj al-Bait - Makkah Royal Clock Tower)нинг баландлиги 601 метрни ташкил этади.
Бинонинг ер устидаги қаватлари 120 (ер остида ҳам 3 қавати бор) та, унинг қурилиши 2012 йил тугалланган.
Баландлиги бўйича дунёда 4-ўринда, яъни Бурж Халифа (Дубай, Бирлашган Араб амирлиги, баландлиги - 828 метр, қаватлар сони - 163 та), Мердека 118 (Куала Лумпур, Малайзия, баландлиги - 678 метр, қаватлар сони - 118 та), Шанхай минораси (Шанхай, Хитой, баландлиги - 632 метр, қаватлар сони - 128) дан кейин туради.
Ундаги соатлар диаметри 43 метр, соат стрелкаси 17, дақиқа стрелкаси 22 метрни ташкил этиб, у дунёдаги энг катта ва энг баландга ўрнатилган соат.
Қаватларининг 76 тасида 1 618 та "хона"га эга бўлган "Fairmont" меҳмонхонаси жой олган.
Бинонинг қиймати 16 млрд. АҚШ долларига тенг бўлиб, Масжид ал-Ҳарамдан кейин дунёдаги энг қиммат бино ҳисобланади.
Шерзод Сувонқулов тайёрлади.