Аэропортда 160 миллион сўмлик заргарлик буюмларини яширинча олиб келаётган фуқаро ушланди
- 25.09.2019 16:27
- 118
- Жамият
Жорий йилнинг 24 сентябрь куни Тошкент халқаро аэропортига хорижий рейс билан учиб келган фуқаро М.М.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.
Натижада, ушбу шахс эгнидаги кийимлари ва юклари орасига жисмоний шахслар учун олиб кириш меъёридан ортиқ бўлган, умумий қиймати 160 миллион сўмлик 492,5 грамм қимматбаҳо металлдан ясалган заргарлик буюмларини яширинча олиб киришга урингани аниқланган.
ДБҚ матбуот хизмати хабарига кўра, ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Теглар:
заргарлик буюмлари
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!