Аэропортда қадимий тангаларни олиб чиқиб кетмоқчи бўлган фуқаро тўхтатилди

“Самарқанд-Внуково” йўналишидаги авиарейс билан хорижга кетаётган фуқаро А.А.нинг багаж сумкаси рентген аппарати ёрдамида божхона назоратидан ўтказилганда юқоридаги қонунбузарлик аниқланган.
Фуқаронинг юк сумкасида 5 дона қадимий тангалар, 3 дона тарози калибровкасини ўлчайдиган қадимий металлар ҳамда 1 донадан 7,62 калибрли гилза ва отилган ўқ қолдиғи борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Таъкидлаш жоиз, эллик йил муқаддам ва ундан олдин яратилган маданий бойликларни Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилиши мумкин эмас.