Афғонистон электр энергиясиз қолиши мумкин
- 05.10.2021 12:14
- 130
- Хориж
Афғонистон истеъмол қилинган электр энергияси учун тўртта қўшни давлатга тахминан 62 миллион доллар тўлаши керак. Бу маълумотларни кеча, 4 октябрь куни TOLO News телеканали Афғонистоннинг DABS энергетик корпорацияси маълумотига таяниб маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, DABS қарзни тўлашни ваъда қилган ҳолда республикага электр энергияси етказиб берадиган мамлакатлар - Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон ва Эрондан электр энергиясини ўчирмасликни сўраб мурожаат қилган.
Шунингдек, афғон корпорацияси БМТ миссиясига Афғонистонга қарзни тўлаши ҳақидаги мурожаатларида кўмак беришни сўраган.
"Компанияга ёрдам беришдан бош тортган тақдирда, гарчи имкони бўлмаса-да, қарздор афғонларга босим ўтказишга тўғри келади. Акс ҳолда мамлакат зулматга ботади", дейилди телеканалда.
Аввалроқ Афғонистон Ислом банки ижрочи директори Сайид Муса Калим ал-Фалахи мамлакат молиявий инқироз арафасида эканлигини, иқтисодиёти ташқи ёрдамга жуда боғлиқлигини айтган эди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 1 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!