Афғонистонда аёллар билан боғлиқ чекловлардан сўнг юзлаб халқаро ёрдам ташкилотлари фаолиятини тўхтатмоқда, бу кўплаб аҳоли учун ҳалокатли бўлиши мумкин

Гуманитар ташкилотлар ўз фаолиятини тўхтатиш қарорига Толибон ҳаракатининг аёлларга ноҳукумат ташкилотларда ишлашни тақиқлаганидан кейин келинди. Бундай ташкилотлар мамлакатда 180 дан ортиқдир.

Халқаро ёрдам агентликлари вакиллари бу озиқ-овқат ва иқтисодий инқироз шароитида аҳоли учун ҳалокатли бўлишидан огоҳлантирмоқда.

"Биз Афғонистон иқтисодиёти инқирозга учраган ва иқтисодиётни тиклаш учун аёллар ишчи кучига муҳтож бўлган энг зиддиятли вақтга тўғри келган бир пайтда Толибон ҳукуматини бу қарорни имкон қадар тезроқ бекор қилишга чақирамиз", дейди Афғонистондаги қочқинлар бўйича Норвегия кенгаши директори Нил Тёрнер.

Толибон Иқтисодиёт вазирлигида аёлларнинг нодавлат ташкилотларда ишлаши тақиқлангани сабабини айримларининг ҳижобни тўғри киймагани билан изоҳланган. Бу чора Афғонистонда аёлларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига қўйилган бошқа чекловлар билан бир қаторда турибди.

Ўтган ҳафта бошида расмийлар қизларнинг университетда ўқишини тақиқлаб қўйганди, шунингдек, кийиниш қоидаларини бузган деб айблангани учун халқаро ҳамжамият норозилиги ва Афғонистон шаҳарларида намойишларга сабаб бўлди.

Сўнгги кунларда Кобулда хавфсизлик чоралари кучайтирилди, кўчаларда кўпроқ назорат-ўтказиш пунктлари, зирҳли техника, Толибон махсус кучлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи кучлар шай ҳолда турибди.