Афғонистонда бомба портлатилиши оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди
- 29.09.2020 17:18
- 54
- Хориж
Афғонистоннинг Дайкунди вилоятида автомобилнинг портлатилиши оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди ёки жароҳатланди. Бу ҳақда 29 сентябрь куни Афғонистоннинг 1 TV телеканали хабар берди.
Афғонистон ИИВ берган маълумотга кўра, аёллар ва ёш болалар ҳам ҳалок бўлган портлаш Толибон террорчилик ҳаракати (Ўзбекситонда тақиқланган) томонидан амалга оширилган.
Воқеа юзасидан “Толибон” ҳозирча ҳеч қандай изоҳ бермади.
Бир муддат илгари Қатарда, амирликлар воситачилиги ёрдамида сўнгги бир неча ўн йиллардан буён биринчи марта Афғонистон ҳукумати ва Толибон ҳаракати ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар бошланган эди. Музокаралар жараёни февраль ойи охирида АҚШ ва Толибон ўртасида тузилган тинчлик шартномасида кўрсатилган маҳбусларни озод қилиш шарти бажарилгандан сўнг бошланди. Шартномага биноан Афғонистон қамоқхоналаридаги 5 минг нафар Толибон гуруҳи аъзолари озодликка чиқарилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа