Афғонистонлик футболчи қизлар Португалияга қочди
Ёш футболчи қизлар - Афғонистон ёшлар терма жамоаси аъзолари бир неча ҳафта мобайнида спорт карьераси ва тақдири учун жаҳолат ва қўрқувда яшади. Улар мамлакатни тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарни кутишди.
Яқинда 26 спортчи ва уларнинг оила аъзолари бўлган самолёт Лиссабонга қўнди. Португалия ҳукумати уларга бошпана берди.
"Улар бардош, куч ва матонат кўрсатгани, у ерда қолган аёллар ва бошқа спортчиларни ҳимоя қилишганидан хурсандман. Ҳа, ҳозир футболчилар хавфсиз жойда. Лекин Афғонистон уларнинг қалбида абадий қолади. Улар Ватан тақдири учун доимо қайғуришади", дейди Афғонистон аёллар терма жамоаси сардори Фархунда Мухтаж.
Аввалроқ, Афғонистонда ҳукумат тепасига келган толибонлар аёлларга мактаб ва университетларда ўқиш имкониятини ваъда қилиб, спорт билан шуғулланишни тақиқлаган эди. Аммо тез орада уларнинг ҳуқуқларини чеклаш учун яна бир қадам ташланди: мамлакатда хотин-қизлар ишлари вазирлиги тугатилиб, унинг ўрнига "Фазилатни тарғиб қилиш ва иллатлар олдини олиш вазирлиги" ташкил этилди.