“Afrosiyob” электропоездининг рейси яна биттага кўпаяди
- 11.11.2020 13:05
- 340
- Ўзбекистон
“Ўзбекистон темир йўллари” йўловчиларнинг замонавий поездларга бўлган талабини тўла қондириш мақсадида “Тошкент-Самарқанд-Тошкент” йўналишида ҳаракатини амалга ошираётган “Afrosiyob” электропоездининг рейсини яна биттага кўпайтирмоқда.
Ҳозирда ҳафтада 2 маротаба, яъни шанба ва якшанба кунлари ҳаракатини амалга ошираётган мазкур замонавий поезд жорий йилнинг 13 ноябридан бошлаб, ҳафтада 3 маротаба – жума, шанба ва якшанба кунлари йўловчиларнинг узоғини яқин қилади.
Бундан ташқари, мазкур поезднинг ушбу санадан бошлаб Жиззах вокзалида ҳам тўхтаб ўтиши йўлга қўйилади.
Маълумот ўрнида, рейслар учун чипталарни харид қилишда чекловлар қўйилмаган.
Теглар:
"Афросиёб" поезди
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 1 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!