Аҳоли карантин қоидаларига қатъий риоя қилмас экан, “қизил” ҳудуддан чиқишимиз шунча секинлашади

Самарқандда коронавирусга чалиниб, тузалаётганлар сони кундан-кунга ошиб бормоқда. Аммо касалликка чалиниш ҳолати ҳам ҳозирча тўлиқ тугатилгани йўқ. Хўш айни пайтда вилоятда қанча аҳоли карантинга олинган? Касалликнинг аҳоли орасида чиқаётганига нималар сабаб бўлмоқда?

-  Айни кунларда Самарқанд вилоятда 2359 нафар фуқаролар карантинга олинган бўлиб, уларнинг 1273 нафари уй шароитида, 1086 нафари стационар шароитда карантин муддатини ўтамоқда, - дейди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси коронавирусга қарши курашишни мувофиқлаштириш штаби бошлиғи Абдулла Абиев. - Тўғри, хасталикка чалинган беморлар тузалиши кўрсаткичи кундан-кунга ошиб бораётир. Аммо вирус юқтириш ҳолати тўхтагани йўқ.

Афсуски, Самарқанд ҳозирга қадар қизил ҳудуд сифатида қолмоқда, касаллик аниқланиши кузатиляпти. Бунинг асосий сабаби, аҳоли орасида карантин қоидаларига риоя этмаслик ҳолатларининг кўплигидадир. Шу сабаб занжир узилмаяпти. Шу ўринда аҳолидан карантин қоидаларига қатъий риоя қилишларини яна бир бор сўраймиз. Акс ҳолда қизил ҳудуддан чиқишимиз муддати узайиб бораверади. Буни ҳар бир фуқаро тушуниб, шунга кўра иш тутиши лозим.