Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатдан ўтказиш ишлари жадал давом этмоқда
Айни кунларда республикамиз бўйлаб аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатдан ўтказиш ишлари изчил давом этяпти. Ушбу муҳим жараён census.stat.uz сайти орқали OneID тизими ёрдамида онлайн тарзда амалга оширилаётгани аҳоли учун катта қулайлик яратмоқда.
Фуқароларимиз ушбу жараёнда фаол иштирок этмоқда. Хусусан, Нуробод туманининг Жом, Жомбой туманидаги Сарой, Пахтачи туманидаги Қувондиқ ҳамда Булунғур туманидаги Бешқўтон маҳаллаларида аҳолини хатловга олиш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.
Онлайн рўйхатдан ўтиш тизими орқали маълумотларни тез ва аниқ киритиш имконияти мавжуд бўлиб, бу ўз навбатида статистик маълумотларнинг ишончлилигини таъминлашга хизмат қилмоқда. Мазкур тадбир келгусида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини ишлаб чиқишда муҳим аҳамият касб этади.