Аҳолини электр энергияси билан таъминлашдаги муаммолар ҳал этиляпти
Кейинги ойларда Самарқанд вилоятининг чекка туман ва қишлоқларида яшовчи аҳолини электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш мақсадида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари мавжуд шароитларни ўрганди, камчиликларни бартараф этиш чораларини кўрди.
Жумладан, Нуробод туманидаги «Дўстлик», «Сарой», «Ўртабуз» ва «Нурбулоқ» маҳалла фуқаролар йиғинларида электр узатиш тизимида айрим узилишлар кузатилаётганлиги аниқланиб, муаммоларни бартараф этиш мақсадида маҳаллаларга махсус электр узатиш трансформаторлари ўрнатилди.
Шунингдек, Жомбой туманидаги "Гулистон" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида трансформатор ўрнатилиб, ушбу маҳалла аҳолиси учун қулайлик яратилди.
— Маҳалламизда аҳолини узлуксиз электр энергияси билан таъминлашда кўзга ташланган муаммолар масъул ходимлар, хусусан, Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан мунтазам назорат қилиб борилганлиги жараёнларнинг янада жадаллашишига туртки бўлди, – дейди Дўстлик маҳалласида истиқомат қилувчи Иброҳим ота. - Амалга оширилаётган бу каби ишлар юртдошларимизнинг яшаш шароитларини яхшиланишига хизмат қилади.