Академик қандай мактабда ўқиган?

Тадбирда академик ўзининг ўқувчилик ва талабалик йиллари, академик даражасига етиш йўлидаги машаққатли илм йўли ҳақида ҳикоя қилди.
– Мен Қашқадарёнинг олис Тўлақул қишлоғида, пастқамгина, шифтида қамиши осилиб турадиган, деразасида ойна йўқ мактабда ўқиганман, – деди академик. – Электр энергияси йўқлиги сабабли кечалари мойчироқ ёруғида китоб ўқидик ва шундай шароитда мактабни битириб, олийгоҳга ўқишга кирдим. У ерда ҳам ўзимизга боғлиқ бўлмаган қийинчиликларни бошимиздан ўтказдик. Бугун эса илмга чанқоқ ёшларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш давлат даражасидаги юмушга айланган. Бундай имкониятдан унумли фойдалаш лозим.
Учрашув сўнгида Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ҳамда институт қошидаги академик лицейнинг илмий-услубий, маънавий-маърифий фаолиятини такомиллаштириш, янги инновацион ғоялар ва технологияларни жорий этиш мақсадида академик Қ.Абдураҳмонов раҳбарлик қилаётган Тошкент шаҳрида жойлашган Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети филиали билан ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олинди.