Акциядорлар манфаати қонуний ҳимояда

Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ташкил этилган семинарда ана шундай фикрлар илгари сурилди. 
Семинарда "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонунга киритилган ўзгартишга кўра, шўъба ва тобе хўжалик жамиятлари ўз мулкида асосий жамиятнинг овоз берувчи акцияларига эга бўлишга ҳақли эмаслиги бўйича тақиқ қўйилди. Акциядорлик жамиятларини корпоратив бошқаришда жамиятга қарам бўлмаган акциядорлар, шу жумладан, миноритар акциядорлар ўзларининг қонуний манфаатларини ифодалаши муҳимлиги таъкидланди.
– Президентимизнинг жорий йил 22 январдаги фармонига асосан, тадбиркорларнинг молия-хўжалик фаолиятини текширишга икки йил муддатга мораторий эълон қилингани субъектлар фаолиятида жадал ривожланишга хизмат қилади, – дейди назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳудудий комиссияси котиби Лутфулло Баракаев. – Фармонга асосан, жорий йил 1 апрелдан бизнинг ваколатимиз давлат солиқ хизмати органларидан вилоят бўйича 19 та штат бирлиги прокуратура органларига ўтказилган ҳолда тугатилмоқда. Бундан ташқари, илмий-тадқиқот муассасалари, инновацион марказлар, лойиҳа-конструкторлик бюролари ўзларининг янги технологияларини тадбиркорларга сотишдан олинган даромадлари учун 2023 йил 1 январгача ягона ижтимоий тўловдан ташқари барча турдаги солиқ ва мажбурий тўловлардан озод қилинди. 
Семинарда соҳадаги ўзгариш ва янгиликлар бўйича тадбиркорларга тушунча берилди.