Алишер Усмонов "Меҳр-шафқат ва саломатлик" фондига 20 млн доллар ўтказди
- 01.04.2020 08:43
- 129
- Ўзбекистон
Россияда яшовчи ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмонов Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашишга 20 миллион доллар маблағ ўтказди. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” хабар бермоқда.
Мазкур маблағ Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги “Меҳр-шафқат ва саломатлик” фондига тўлалигича ўтказилади.
Ушбу хайрия Тошкент вилояти Зангиота туманидаги карантин учун махсус касалхонани тиббиёт асбоб-ускунлари билан таъминлашга йўналтирилиши маълум қилинди.