Америка Ой атрофини ўраб олмоқчи
АҚШ космик кучлари тадқиқот лабораторияси Ойни бошқа мамлакатлар ташрифидан тўсиш учун атрофини патрул йўлдошлар билан ўраб олмоқчи.
Бу тунги ёриткичда Америкага тахдид соладиган бирорта қуролни яширишнинг олдини олар эмиш.
Айни пайтда Америка ой атрофида 35 минг километр ҳудудни кузатувга олган. Агар лойиҳа амалга ошса, бу бир неча мартага ошади.
Пластик заҳар
Копенгаген университети олимлари кўп марта ишлатиладиган пластик идишларни синчиклаб ўрганди.
Маълумки, пластик идишлардан, айниқса, ташналигини қондиришда спортчилар кўп фойдаланишади. Аниқланишича, ювиш машинасидан ўтган пластик идишлар жуда кўп заҳарли модда ажратар экан. Ҳатто, оқар сувда чайиб олинган идиш саломатлик учун ўта зарарли модда ажратади, дейди олимлар.
Узоққа юриш шарт эмас
Кўпчилик соғлом бўлиши учун ҳар куни албатта 10 минг қадам юриши зарур, деб ҳисоблайди. Массачусетс универстети олимлари эса 2000 кишидан кўпроқ одамлар иштирок этган тадқиқотдан кейин бошқа хулосага келдилар.
Ўртача ёшдаги одамлар учун соғлиғини сақлаш ва бевақт ўлим хавфини 50-70 фоизга камайтириш учун бир кунда 6 минг қадам юриш кифоя экан.
Хориж ОАВ хабарлари асосида Т.Шомуродов тайёрлади.