Амир Темур меросига бағишланган интерактив лойиҳа тақдим этилди
Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейида буюк саркарда ва давлат арбоби, Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланган "Амир Темур мероси" номли интерактив лойиҳа тақдимоти бўлиб ўтди.
"Nazzar Academy" ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда "Темурийлар мероси ўйини", "Темурийлар давлат харитаси", "Темурийлар насаб дарахти" номли интерактив экспозициялар ва Амир Темур мақбарасининг реконструкциясига бағишланган ролик намойиш этилди.
- Бу каби смарт технологияларни юртимиздаги 50 дан зиёд музей ва диққатга сазовор ёдгорликларда ўрнатганмиз, - дейди лойиҳа асосчиси Бобур Раҳимов. - Бу орқали музейга ташриф буюрувчилар замонавий интерактив воситалар ёрдамида турли экспонатлар, музейлар ва тарихимиз ҳақида қўшимча, янги маълумотларга эга бўладилар. Шунингдек, қурилмаларда гид-таржимон ҳам бўлиб, ўзбек, рус, инглиз тилларида аудио-видеогид ёрдамида маълумот берилади. Самарқанд музейидаги инновацион лойиҳамиз ҳам Амир Темур ва темурийлар тарихини янада кенгроқ ёритиб беришга хизмат қилмоқда ва шу каби маданий мерос объекnларига ташриф буюрувчи сайёҳлар учун қулайликлар яратяпти.