Андижонда СЭОМ мансабдорлари 159,3 миллион сўмлик бюджет маблағларини талон-торож қилгани аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси томонидан терговга қадар ўтказилган текширувда вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази мансабдор шахслари “T.D.F” МЧЖ билан тузилган шартномага мувофиқ 326,4 миллион сўм бўлган “гипохлорид кальций 65 %” дезинфекцияловчи воситасини 485,7 миллион сўмга (ўртача бозор нархидан 159,3 миллион сўмга қиммат) сотиб олиб, кўп миқдордаги бюджет маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан марказнинг мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167 ва 205-моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.