Анжир қаришнинг олдини олади

Айни кунларда бу мева ғарқ пишган, мутахассислар анжирни сархил ҳолида ейишни тавсия қилади.
Анжир қуритилганда концентрaцияси сезиларли даражада ошадиган турли витамин ва микроэлементларга бой ҳисобланади. Шу билан бирга, қуритилганда шакар ва калория миқдори 5 карра ортади.
Шунингдек, анжир организмдаги жараёнлар — метаболизм, қизил қон таначаларининг пайдо бўлиши, нейромедиаторлар ва бириктирувчи тўқималарнинг ишлаб чиқарилиши учун муҳим бўлган миснинг ҳам конидир.
Бундан ташқари, анжир кўп миқдорда B6 витаминини ҳам ўз ичига олади. Ушбу витамин организмнинг аминокислота ва оқсилларни парчалаб, улардан энергия олишга ёрдам беради, асаб тизими фаолиятида муҳим роль ўйнайди ва қаришнинг олдини олади.
Ёшликни сақланишида аҳамиятли бўлган, ҳужайраларни шикастланишдан ҳимоя қилувчи ва ажин тушиши ҳамда гиперпигментaциянинг олдини олувчи антиоксидантларнинг ҳам манбаидир.
Анжирни мунтазам равишда истеъмол қилиш юрак-қон томир тизими учун фойдали. Ўтказилган тадқиқотларда ушбу мева истеъмолидан кейин организмдаги ёмон холестерин миқдори камайиши аниқланган.
Ушбу ширин мева таркибида клетчаткалар мўл бўлгани сабаб ҳам у ошқозон ҳазм тизими учун аҳамиятлидир. Анжир ичаклар пересталтикасини яхшилайди ва ҳазм тизими билан боғлиқ баъзи касалликларнинг олдини олади.
Таркибида шакар ва кислота мавжудлиги сабаб анжир ҳам бошқа маҳсулотлар сингари аллергик реакция келтириб чиқариши мумкин. Шу боис аввал анжир еб кўрмаган кишиларга бирданига кўп миқдорда истеъмол қилмаслик ва организмда жавоб реакцияси бор ёки йўқлигига эътибор қаратиш тавсия этилади.