Анор инсульт ва алцгеймер касаллигининг олдини олишга ёрдам беради

Диетолог Елена Соломатина «Спутник» радиосига берган интервьюсида анорнинг ноёб ва фойдали хусусиятлари ҳақида гапирди.

Анор қадим замонлардан шифобахш дори-дармон сифатида фойдаланилган. Унинг таркибида турли фойдали элементлар мавжуд. Жумладан, қаҳрабо, лимон, вино, олма, борат (борная) ва шовул кислотаси мавжуд.

Мутахассиснинг фикрича, анор таркибида мавжуд антиоксидант ва кислоталар яллиғланишга қарши малҳам саналади. Шунингдек, мева юрак-қон томир тизими ҳужайралари нобуд бўлиши ва инфаркт, инсульт каби касалликларнинг олдини олади, қонда холестерин миқдорини камайтиради.

Анор қон босимини туширади, шунинг учун гипертонияда унинг фойдаси катта. Анор организмдан радиоактив модда ва токсинни ҳайдайди, уларнинг салбий таъсирини йўқ қилади ва жигарни даволайди.

«Қон томирларидаги дегенератив ўзгаришлар билан боғлиқ касалликлар, хусусан, мия ва алцгеймер касаллиги бўйича тадқиқотлар ўтказилди. Яъни, анор ақл заифлигини эрта ривожланишига йўл қўймаслиги маълум бўлди. Шунингдек, турли шишларга қарши таъсирга эга. Айниқса, кўкрак бези саратони билан боғлиқ, - дейди диетолог. - Анорнинг фойдали хусусиятларини тўлақонли «иш бериши» учун мевани ҳар куни тўртдан бирини ёки 30 грамм шарбатини истеъмол қилиш керак. Шарбатга оз миқдорда сув қўшиб ёки кам-кам ичган маъқул. Анорни танлаётганда, «тожи»га эътибор бериш керак. У қуруқ ва моғорланмаган бўлиши зарур».

Г.Холдорова тайёрлади.