Аппеляция судлов ҳайъатида 53 нафар шахс суд залидан қамоқдан озод қилинган, 14 нафар шахс оқланган
Умуман, 2022 йилда вилоят судининг апелляция инстанцияси судлов ҳайъатида 890 нафар шахсга нисбатан 682 та иш мазмунан кўриб ҳал қилинган. Бунда шахс сони 96 нафарга, иш сони 52 тага кўпайган.
Кўрилган 601 нафар шахсга нисбатан 470 та иш бўйича чиқарилган суд қарорлари ўзгаришсиз қолдирилган. Шунингдек, 192 нафар шахсга нисбатан 134 та иш бўйича чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилган, 64 нафар шахсга нисбатан 48 та иш бўйича чиқарилган суд қарорлари бекор қилинган. Йил давомида 14 та иш бўйича 14 нафар шахс оқланган.
Апелляция инстанцияси судлов ҳайъатида кўрилган 682 та жиноят ишларининг 186 таси ёки 27,3 фоизи фирибгарлик жинояти билан боғлиқ.
Шунингдек, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш билан боғлиқ 83 та;
- ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш билан боғлиқ 68 та;
- ўғрилик билан боғлиқ 53 та;
- гиёҳвандлик билан боғлиқ 66 та мазмунан кўриб ҳал қилинган.
Ўтган йил давомида 45 та иш бўйича 53 нафар шахс суд залидан қамоқдан озод қилинган, 6 та иш бўйича эса 10 нафар шахслар суд залидан қамоққа олинган.
Т.Бойзоқов,
Самарқанд вилоят суди раиси ўринбосари.