Уч ойда 13 907 нафар фуқаро судланган
- 18.04.2023 18:27
- 40
- Жиноят ва жазо
Жорий йилнинг ўтган уч ойи мобайнида судланганлар сони 13 907 нафарни ташкил этган. Шундан 3 707 нафар шахсга нисбатан озодликни чеклаш жазоси тайинланган.
Озодликни чеклаш жазоси ҳарбий хизматчилар, чет эл фуқаролари, мамлакатимизда доимий яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга нисбатан тайинланмайди.
Маҳкум озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган, шунингдек, суд томонидан ўз зиммасига юкланган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, суд озодликни чеклаш жазосининг ўталмай қолган муддатини бошқа турдаги жазо билан алмаштириши мумкин.
Маълумот учун, 2022 йилда суд томонидан жами 56 542 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Шундан 14 081 нафар шахсга нисбатан озодликни чеклаш жазоси тайинланган, дейилади Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидовнинг АОКАда ўтказилган брифингда берган маълумотида.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Самарқандда “смарт автобекат”лар ўрнатиладими?
- Бугун, 18:17
- Самарқанд
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Бугун, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Бугун, 16:05
- Мутолаа