АҚШ COVID-19 сабабли янги кириш қоидаларини жорий этади

8 ноябрдан АҚШга ноиммиграцион визалар билан кетаётган хорижликлар рейсга чиқиш пайтида мамлакатда ёки Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тасдиқланган вакцина билан эмланганлик ҳақида гувоҳнома тақдим этиши керак, дея маълум қилди давлат департаменти.

“2021 йил 8 ноябрдан бошлаб АҚШга ҳаво йўллари орқали саёҳат қилаётган барча муҳожир ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар АҚШга учаётган самолётга чиқишдан олдин тўлиқ эмланган бўлиши ва ушбу ҳолатни тасдиқловчи ҳужжат тақдим этишлари шарт”, дейилади агентлик сайтида.

Қайд этилишича, қоида 18 ёшгача бўлган болалар, тиббий ножўя таъсирга эга бўлган шахсларга нисбатан ва инсонпарварлик нуқтаи назаридан жуда чекланган истисноларда қўлланилмайди.

Маъмурият аниқлик киритади: икки компонентли тасдиқланган вакцина парвоздан камида икки ҳафта олдин олиниши керак.