АҚШ ҳаво ҳарбий кучлари Сурия армиясига ҳужум уюштирди
- 17.08.2020 21:30
- 308
- Хориж
АҚШ ҳаво ҳарбий кучлари (ҲҲК) Сурия армиясининг Қамишли шаҳри жанубида жолашган бўлинмасига ҳаводан ҳужум уюштирди, оқибатда бир нафар Сурия ҳарбийси ҳалок бўлди. Бу ҳақда РИА Новости нашри маҳаллий телевидениялар берган ахборотга таяниб маълум қилди.
Ikhbariya телеканали тақдим этган маълумотга кўра, суриялик ҳарбийлар америкалик босқинчилар патрулини ўтказиб юборишдан бош тортганлар. Оқибатда бир нафар суриялик ҳарбий ҳалок бўлган, яна икки нафар ҳарбий жароҳатланган.
Сурия Мудофаа вазирлиги, ҳужум икки нафар АҚШ вертолёти томонидан амалга оширилганини маълум қилди.
Расмий Вашингтон бўлиб ўтган воқеа юзасидан ҳозирча ҳеч қандай изоҳ бермади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа