АҚШ Марказий разведка бошқармаси директори TikTokни АҚШ миллий хавфсизлигига таҳдид деб атади
Хитойнинг TikTok иловасининг оммабоплиги Вашингтонда хавотир уйғотмоқда, чунки ижтимоий тармоқ АҚШ миллий хавфсизлигига ҳақиқий таҳдид солиши мумкин, деди Марказий разведка бошқармаси директори Уилям Бернс.
“Менимча, бу илова ҳукумат учун ҳақиқий ташвиш”, — деди Бернс CBS телеканалига берган интервьюсида.
У иловани миллий хавфсизликка таҳдид деб атайдиган амалдорларнинг ҳавотирига қўшилади. Бернснинг сўзларига кўра, TikTok Хитой компанияси бўлиб, Хитой ҳукумати АҚШ фойдаланувчиларининг маълумотларига киришни талаб қилиши ва ушбу рухсатга эга бўлиши, шунингдек, ижтимоий тармоқдаги контентни назорат қилиши мумкин.
Аввалроқ АҚШ Сенати ТикТокни федерал ҳукумат электрон қурилмаларига ўрнатишни тақиқловчи қонун лойиҳасини маъқуллаган эди. Қисқа видеоларни яратиш ва кўриш учун машҳур иловадан фойдаланиш Жоржия, Техас, Алабама, Шимолий ва Жанубий Дакота штатларида давлат хизматчилари томонидан тақиқланган.