АҚШ ва Россиянинг юқори мартабали дипломатлари Украинадаги кескинлик юзасидан Женевада учрашади

Россия ва АҚШнинг юқори мартабали дипломатлари ўтган ҳафта икки томонлама расмийлар иштирокида ўтган бир қатор учрашувлар ижобий натижа бермагач, Украина атрофида кучайиб бораётган кескинликни муҳокама қилиш мақсадида, бугун, 21 январь Швейцарияда учрашишади.

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Европага ташрифидан сўнг Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан Россия Украинага бостиришда давом этса, АҚШ иттифоқчиларининг қарши санкциялар қўллаш мажбуриятларини кучайтириши борасида музокаралар ўтказиш учун Женевага келди.

Вашингтоннинг Москвага қарши бирлашган мухолифат фронтини яратиш умиди чоршанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида АҚШ президенти Жо Байденнинг Россия Украина билан “можарога кириши”ни башорат қилиши ва бу Москва қимматга тушишини айтган изоҳлари билан мураккаблашди.

Маълумки, Россия Украина билан чегарада ўн минглаб аскарларини тўплаган ва Ғарб давлатлари Москва 2014 йилда Қрим яриморолини аннексия қилиш мақсадида босиб олганидек, янги ҳужумни режалаштираётганидан хавотирда. Россия буни рад этмоқда, бироқ талаблар рўйхати, жумладан, Украинани ҳеч қачон НАТОга қабул қилмаслик ваъдаси бажарилмаса зарур ҳарбий чоралар кўриши мумкинлигини таъкидламоқда.

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Байденнинг изоҳларига фикри сўралганда, Россия камида бир ойдан бери шунга ўхшаш огоҳлантиришлар олаётганини айтди. “Улар Европада юзага келган кескинликни юмшатишга ҳисса қўшма, аксинча вазиятни беқарорлаштиришга хизмат қилади”, — деди Песков.

Ўтган чоршанба куни Киевда Блинкен Украинани АҚШ қўллаб-қувватлашига ишонтиришга уринди. Бир кун ўтиб эса Берлинда Германия, Франция ва Британия расмийлари билан учрашув олдидан Россия президенти Владимир Путин зудлик билан босқинга буйруқ бериши мумкинлигини айтди.

Блинкен ўринбосари Венди Шерман ва Лавровнинг ўринбосари Сергей Рябков ҳам ўтган ҳафта Женевада учрашиб, томонлар муросасиздек кўринган позицияларни билдирди.


АҚШ расмийлари бугунги учрашувда аниқ натижага эришишга ишонмайди. Украина президенти Владимир Зеленский эса пайшанба куни Twitterда аниқ танбеҳ бериб, буюк кучларга «кичик босқин ва кичик миллат ёки яқинини йўқотишда кичик қурбон ва озгина қайғу бўлмаслигини» эслатди.