Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

АҚШ, Япония ва Жанубий Корея яна ядро синови ўтказилса, Шимолий Кореяга жавоб қайтариши ҳақида огоҳлантирди

АҚШ ва Жанубий Корея президентлари Жо Байден ва Юн Сок Ёл, шунингдек, Япония бош вазири Фумио Кисида Пномпендаги уч томонлама учрашув чоғида агар Шимолий Корея яна бир ядровий синов ўтказса, уни жиловлаш чораларини кучайтиришга келишиб, бу борада кескин жавоб чоралари ҳақида огоҳлантирди, дея маълум қилди Жанубий Корея ОАВлари.

"Уч давлат тийишни кучайтириш учун биргаликда ҳаракат қилади. АҚШнинг Япония ва Жанубий Кореяни ҳимоя қилиш бўйича мажбурияти бузилмаслигини ва буни барча имкониятлар, жумладан, ядровий қурол спектри тасдиқлаши"ни таъкидлади Президент Байден дейилади Жанубий Корея ОАВлари баёнотида.

Бундан ташқари, раҳбарлар жорий йилда КХДР томонидан мисли кўрилмаган даражада баллистик, жумладан, кўплаб қитъалараро баллистик ракета учирилишини кескин қоралайди.

Улар Шимолий Кореяни ядросизланиш бўйича ўз мажбуриятини бажаришга чақирди ва “Шимолий Кореянинг навбатдаги ядровий синови” халқаро ҳамжамият томонидан кескин жавоб қайтарилишига ваъда берди.

Сўнгги ҳафталарда Шимолий Корея баллистик ракета синовларини кучайтирди. Шунингдек, Шимолий Корея мунтазам равишда артиллерия отишмаларини амалга ошира бошлади.