Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

АҚШда илк бор коронавирусга қарши дори воситаси рўйхатга олинди

АҚШ озиқ-овқат маҳсулотлари ва тиббий воситалар сифатини санитар назорат қилиш бошқармаси (FDA) илк бор коронавирусни даволашда қўлланиладиган дори воситасини рўйхатга олди. Бу ҳақда CBS News маълум қилди.

Ремдесивир дори-воситаси биринчи бўлиб коронавирусни даволашда фойдаланиш учун FDA томонидан рухсатнома олди. Маълум қилинишича, баҳор ойларидан бошлаб фавқулодда ҳолларда АҚШ ҳудудида ушбу воситадан фойдаланишга рухсат берилган.

Илгарироқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) раҳбари коронавирусни даволашда ремдесивир ўз самарадорлигини кўрсатмаганини таъкидлаган эди. Унинг сўзларига кўра, коронавируснинг оғир турини даволашда фақатгина дексаметазон дори-воситаси самарасини исботлаган.