АҚШда отишма рўй берди

Индиана штатидаги Индианаполисда беш киши отишма қурбони бўлди, деб хабар бермоқда NBC Nеws маҳаллий ҳукумат маълумотига таяниб.

Телеканалнинг хабар беришича, полиция ўқотар қурол билан яраланган биринчи жабрланувчини маҳаллий вақт билан соат 4:00 да шаҳарнинг шимоли-шарқий қисмида топди. Кейинчалик, шу яқин ўртада бошқа жасадлар топилган. Улар ичида ҳомиладор аёл ҳам бўлган. У зудлик билан касалхонага етказилган. Бироқ шунга қарамай вафот этган.

Шаҳар мэри Жо Хогсеттнинг айтишича, жиноят оммавий қотиллик хусусиятига эга. Ёмони, содир бўлган отишма шаҳарга "ваҳима" олиб келди.

Ўз навбатида, полиция бошлиғи Рэндал Тейлор қотиллар ва қурбонлар ўртасидаги қандай алоқа борлиги ўрганилаётганини айтди. Ҳужум қилганлар бир нечта бўлганлиги эҳтимол қилинмоқда. Унинг таъкидлашича, воқеа тасодиф эмас. Ҳужум қурбонларининг исм-шарифлари ошкор қилинмаяпти, қотиллик сабаби ҳам номаълум қолмоқда.