Аргентина ва Чили чегарасида 500 ёшли “қизча” топилди
Сиз суратда кўриб турган ғаройиб “қизча” 1999 йилда Аргентина ва Чили давлатлари чегарасида, денгиз сатҳидан 6739 метр баландликдаги Лйуляйляко вулқони қиялигидан топилган.
Ушбу ҳиндуларнинг инк қабиласидан бўлган 14-15 ёшли қизчани 500 йиллар аввал диний маросимда қурбон қилишган. Қизча асрлар давомида, 6 минг метр баландликдаги музлик қаърида ётган бўлса-да, унинг танаси жуда яxши ҳолатда сақланган. Унинг ёнидан яна икки нафар музлатилган - 7 ёшли болакай ва 6 ёшли қизчанинг жасадлари ҳам топилган.
Олимлар уларнинг тўқималаридаги оқсиллар таркибини текшириб кўришди. Таҳлиллар қизчада сил касаллигига ўxшаш бактериал ўпка инфекцияси борлигини кўрсатди. Бу каби инфекция биринчи марта бундан ҳам илгари топилган мумиёларда бор бўлган.
Уч нафар бу болаларнинг ёнидан, шунингдек, олтин, кумуш, кийим-кечакларнинг топилгани уларнинг диний маросимларда қурбонлик қилинганидан гувоҳлик беради.