“АрМИ-2020”: Ҳарбий-тиббий эстафетада Ўзбекистон пешқадамлик қиляпти
- 27.08.2020 15:55
- 96
- Ўзбекистон
Айни кунларда "VI Халқаро армия ўйинлари"нинг ҳарбий-тиббий эстафета баҳслари қизғин давом этмоқда.
Хусусан, кеча симуляция ускуналаридан фойдаланган ҳолда ўрта ва кичик тиббиёт ходимларининг профессионал маҳорати синовдан ўтказилди. Унда ҳарбий соҳа мутахассислари тиббий эвакуациянинг шартли босқичида шифокорга қадар кўрсатиладиган тиббий ёрдам борасидаги кўникмаларини намойиш этди.
Халқаро ҳарбийлар беллашувининг навбатдаги шарти натижаларига кўра, Ўзбекистон жамоаси эркаклар ва аёллар ўртасидаги баҳсларда тенгсиз топилди. Иккинчи ўрин россияликларга, учинчи ўрин эса Беларусь жамоасига насиб этди.
Ҳарбий-тиббий эстафетанинг дастлабки иккита шарти умумий кўрсаткичлари бўйича мезбонлар – 2019 йилдаги мусобақа ғолиби бўлган вакилларимиз пешқадамлик қилмоқда.
Бугун, 27 август куни мусобақа иштирокчилари тўсиқлар йўлакчасидан ўтиш майдончасида беллашадилар.
Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати