Археологлар 800 йил аввал тайёрланган телефонни топишди
Австриянинг Зальцбург шаҳридаги қазиш ишлари пайтида археологлар ажойиб топилмага дуч келишди.
Олимлар ушбу ажойиб сопол плитканинг тарихини ҳали ҳам аниқлай олишмаяпти. Унинг ўзига хос хусусияти шундаки, бу артефактнинг ташқи кўриниши “Nokia 3310” телефонига қуйиб қўйгандек ўхшайди, фақат тошдан ясалган буюм 800 ёшда. Бу нарса ўша кунларда қандай яратилганлигини ҳеч ким билмайди.
Аммо интернетда ҳайратланарли топилма ҳақидаги материаллар жойлаштирилиши биланоқ бир неча фаразлар пайдо бўлди. Улардан бири ҳатто НУЖ ва бошқа ердан ташқаридаги ғайритабиий цивилизациялар мавжудлигини тасдиқлайди.
Хўш, тобланган телефон қаердан пайдо бўлди? Олимлар бу саволга қачон жавоб топишаркан?