Асосий фан олимпиадаси вилоят босқичи ғолибларининг ота-оналари ва устозлари тақдирланди
Вилоят “Баркамол авлод” болалар мактабида асосий фан олимпиадасининг вилоят босқичида ғолиб бўлган 42 нафар 11-синф ўқувчиларини қўшимча равишда тақдирлаш мақсадида тадбир ташкил этилди.
Унда вилоят ҳокимининг таълим масалалари бўйича маслаҳатчиси Саидаҳмад Усмонов кейинги йилларда таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва соҳага берилаётган эътибор ҳақида гапириб, бугун ёшлар бунга жавобан, яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб аъло ўқишлари, республика ва жаҳон олимпиадаларида юксак марраларни забт этишлари лозимлигини таъкидлади.
Тадбирда вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бўлим бошлиғи Ғайрат Бобохолов олимпиаданинг республика босқичига йўлланма олган 11-синф ўқувчиларига тайёргарлик жараёнларида эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатларга тўхталди. Шунингдек, айни пайтда ҳар бир ўқувчига қўшимча машғулот учун устозлар бириктирилганлигини қайд этди.
Тадбирда ғолиб ўқувчилар китоблар, уларнинг ота-оналари ва устозлари вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг ташаккурномалари билан тақдирланди.
Самарқанд вилояти мактабгача ва
мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати.