Бу ойда об-ҳаво нисбатан салқин бўлади
- 01.08.2022 18:02
- 84
- Ўзбекистон
"Ўзгидромет" август ойи учун иқлимий прогнозни эълон қилди. Унга кўра, бошланган ойда ҳарорат июль ойига нисбатан 1,5-2,5 даража салқинроқ бўлади.
Ойнинг биринчи беш кунлигида кундузги ҳаво ҳарорати 33-38 даражани ташкил этади. Худди шундай ҳарорат фони ойнинг охиригача устунлик қилади. Лекин марказий ҳудудларда ҳарорат қисқа муддатли даврга 40-41 даражагача, жанубда ва чўл зонасида 41-42 даражагача кўтарилиш эҳтимоли бор. Бироқ жазирама узоқ давом этмайди. Ўртача 1-2 кун бўлиши мумкин.
Aвгуст ойининг айрим кунларида республика бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб ўтиши кутилади.
Теглар:
иссиқ ҳаво
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа