"Aёллар дафтари”: Жомбойда бу тизим қандай самара беряпти?

Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш давлат сиёсатининг муҳим йўналиши сифатида белгиланган.
Шу боис 2018 йилдан ижтимоий вазиятдаги опа-сингилларимизни қўллаб-қувватлашнинг мутлақо янгича механизми ишлаб чиқилди. Жамиятимизда “Aёллар дафтари” тушунчаси пайдо бўлди. Бугунги кунгача ушбу тизим орқали юз минглаб хотин-қизлар турмуш шароити яхшиланди. Жумладан,3276 нафар жомбойлик хотин-қиз “Aёллар дафтари”га киритилган бўлиб, 2208 нафарининг муаммоси бартараф этилган.
Туманимизда бу ташаббус самарали ташкил этилган. Хотин-қизларни рўйхатга олишда шаффоф, ижтимоий адолат мезонлари қатъий назоратга олинди. Субсидия, имтиёзли кредитлар орқали уларнинг яшаш шароитларини яхшилаш асосий мақсад қилиб белгиланган. Яқинда мазкур жараённи Журият, Саричашма, Эски Жомбой, Самарқанд маҳаллалари мисолида таҳлил қилдик,
Сурайё Aшурова “Aёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлардан бири. Оилавий шароитини яхшилаш, ўзи-ўзи банд қилиши учун 30 миллион сўм имтиёзли кредит ажратилган. Ушбу маблағ ҳисобидан 20 бош қўй олиб, парвариш қилмоқда.
Журият маҳалласида яшовчи Фарида Жониқулова эса 13 миллион сўм имтиёзли кредит ҳисобига иккита тикувчилик машинаси олиб, кичик цех ташкил қилган. Эътиборлиси, маҳалладаги 6 нафар ишсиз хотин-қизни ёнига олиб, ҳунар ўргатмоқда.
Самарқанд маҳалласида истиқомат қилувчи Зилола Солиева 10 миллион сўм эвазига паррандачилик, Зилола Исломова қўйчилик йўналишида тадбиркорлик бошлади. Эски Жомбой маҳалласида истиқомат қилувчи Оқила Aбдуқодировага эса 15 миллион сўмлик ошхона жиҳозлари ажратилди.
Ҳилола Раҳимова,
Жомбой тумани ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи.