Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Самарқандда туризм салоҳияти ривожланишини мониторинг қилди

Бугун, 19 июнь куни Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов ишчи гуруҳ билан биргаликда "Ипак йўли" туризм халқаро университети атрофида ташкил этилаётган туризм-таълим боғига ташриф буюрди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад қурилиш ишлари, ҳудудни ободонлаштириш бўйича келгусидаги режаларни, шунингдек, "Ипак йўли" туризм халқаро университети қурилишининг якуний ишларини мониторинг қилишдан иборат.

Тадбирда лойиҳа мутасаддиларига таклиф ва мулоҳазалар билдирилди. Бундан ташқари, «Конигил» намунавий “туризм қишлоғи” ташкил этилаётган Самарқанд туманига ҳам ташриф уюштирилиб, бу ерда барпо этилган янги меҳмон уйининг очилиш маросими бўлиб ўтди.