Байден: Демократия ғалаба қозонди

Демократ Жо Байден сайловда унга ғалаба келтирган сайловчилар овози натижаларини шарҳлади. Сиёсатчи "Демократия ғалаба қозонди", дея таъкидлади ва рақиби Доналд Трампни мағлубиятини тан олишга чақирди.

Маълумки, Жо Байден АҚШ президентлик сайловларида ғалаба қозониш учун зарур бўлган 270 сайловчи овозидан ортиқ овоз тўплади. CNN маълумотларига кўра, у 306 овозга, Доналд Трамп эса 232 овозга эга бўлди. Овозларни Конгресс тасдиқлаши керак бўлади. Натижалар 6 январь куни эълон қилиниши керак.

«Кимда-ким буни аввал билмаган бўлса, биз доим биламиз - Америка халқининг юраги тубида демократия мужассам. Эшитилган бўлиш ҳуқуқи: ҳар бир овоз ҳисобга олиниши учун, миллат раҳбарини сайлаш ва бошқаришингиз учун», деди Байден Уилмингтон штатида сўзлаган нутқида.

АҚШда сайловлар 3 ноябрь куни бўлиб ўтди. Дастлабки натижалар эълон қилингач, Доналд Трамп сайлов натижаларига қарши чиқиш ниятида эканлигини билдирди.