2023 йилда АҚШ учун учта асосий таҳдид ва Байденнинг асосий вазифаси айтилди
АҚШнинг Ташқи алоқалар кенгаши превентив ҳаракатлар маркази директори Пол Старс The Hill нашри учун мақоласида 2023 йилда АҚШга уч асосий ташқи сиёсат таҳдидини айтди.
Рўйхатда биринчи ўринда АҚШ ва Россия ёки Хитой, ёхуд иккаласи ўртасидаги хавф туради. “Бу таҳдид Қўшма Штатларга қарши оммавий қирғин қуролларини қўллаш билан таҳдид солади”, - дейди Старс.
Таҳдидлар рўйхатида иккинчи ўринни бир вақтнинг ўзида ядро қуролидан фойдаланишга олиб келиши мумкин бўлган беш минтақа эгаллади. Корея ярим оролида янгиланган можаро, Исроил ва Эрон ўртасидаги тўқнашув, Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги уруш, Жанубий Хитой денгизидаги АҚШ-Хитой қарама-қаршилиги ҳамда Хитой ва Ҳиндистон иштирокидаги чегара тўқнашувлари.
Рўйхатни ядровий қуролнинг тарқалиши таҳдиди ва иқлим ўзгариши каби бошқа омиллар оқибатлари якунлайди. "Саҳел, Сомали ва Марказий Америкада кузатилганидек, иқлим ўзгариши ва бошқа экологик омиллар аянчли оқибати тобора ортиб бормоқда", деб ёзади Старс.
Американинг Foreign Policy нашри таҳлилчилари фикрича, АҚШ президенти Жо Байден жорий йилда Украинага қурол етказиб беришга янада кўпроқ эътибор қаратади.
Украинага энг йирик ҳарбий ёрдам етказиб берувчи сифатида Байден маъмуриятининг асосий вазифаси Киевга жангни давом эттириш имконини берувчи қурол-яроғни барқарор таъминлаш, шунингдек, конгрессда республикачилар тайёргарлиги ва кучли назорати бўйича АҚШ олдидаги ўз мажбуриятларини мувозанатлашдан иборат бўлади.
Аммо, дейди таҳлилчилар, Америка етакчиси ўзининг асосий вазифасини амалга ошириши билан бир қатор муаммоларга дуч келади. Чунки Киевнинг молиялаштирилишига қарши америкалик сиёсатчилар тобора ортиб бормоқда.
Бундан ташқари, нашрнинг қайд этишича, Байден Хитой билан рақобат ва Европадаги ўз иттифоқчилари позициясига эътибор ҳам янги йилда асосий вазифаларидан бўлиб қолади.